Тошкентда МДҲ Ижодкор ва илмий зиёлиларининг форуми бошланмоқда

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Совета глав правительств СНГ в Астане
Премьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Совета глав правительств СНГ в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Форумда резолюция абул қилинади. Унда тадбир иштирокчилари ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижаларини сарҳисоб қиладилар ва яқин келажакдаги вазифаларни белгилайдилар.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижодкор ва илмий зиёлиларининг XV форуми бошланмоқда. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси маълум қилди.
Унда иштирок этиш учун барча Ҳамдўстлик давлатларидан 200 га яқин делегатлар Ўзбекистон пойтахтига таклиф этилган.
Бу галги форумнинг мавзуси – “Гуманитар ҳамкорлик – ўттиз йиллик тажриба ва ривожланиш истиқболлари”.Тадбир доирасида “Ҳамдўстлик юлдузлари”, “Ҳамдўстлик дебютлари” мукофотлари топширилади.
Шунингдек, маданий дастур доирасида МДҲ давлатларининг Ёшлар симфоник оркестричиқишлари бўлиб ўтади.
МДҲ Ижодкор ва илмий зиёлиларининг форумлари 2006 йилдан бошлаб турли мамлакатларда навбатма-навбат ўтказиб келинмоқда. У ҳар йили ўтказиладиган энг йирик гуманитар тадбир. Унда ўтган йил якунлари сарҳисоб қилинади, қўшма ҳаракатлар режалари муҳокама қилинади, фан, таълим, маданият, ахборот, туризм, спорт, ёшлар билан ишлаш соҳаларида ҳамкорликнинг энг долзарб масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0