Омск вилояти губернатори Ўзбекистонга келади

© Sputnik / Пресс-служба Совета Федерации РФ / Медиабанкка ўтишАлександр Бурков, архивное фото
Александр Бурков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2022
Oбуна бўлиш
Александр Бурков ташриф доирасида Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари билан учрашади.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россиянинг Омск вилояти губернатори Александр Бурков 14-16 декабрь кунлари Ўзбекистонда ташриф билан бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ташриф доирасида Бурканов Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари билан учрашади. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Россия делегацияси иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади. Қолаверса, Омск вилояти губернатори “Навоий” эркин иқтисодий зонасига боради.
Ташриф доирасида Навоий вилоятидаги қатор корхоналарга бориш ва улар фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.
Аввалроқ Жиззах вилояти ва Татаристон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0