Қайси ҳудуд аҳолиси энг тез ўсмоқда?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишНоворожденный
Новорожденный  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2022
Oбуна бўлиш
11 ойда қайси ҳудудда энг кўп туғилиш қайд этилгани ҳақида маълумотлар очиқланди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ФҲДЁ органларида 850282 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари шу йилнинг ўтган 11 ойи якуни бўйича аҳолиси энг тез ўсаётган ҳудудлар бўлиб турибди.
Мамлакат бўйича энг кам туғилиш эса Сирдарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:
Қорақалпоғистон – 39084 та;
Андижон вилояти – 79078 та;
Бухоро вилояти – 41036 та;
Жиззах вилояти – 37085 та;
Қашқадарё вилояти – 89792 та;
Навоий вилояти – 24056 та;
Наманган вилояти – 75099 та;
Самарқанд вилояти – 101858 та;
Сурхондарё вилояти – 74544 та;
Сирдарё вилояти – 21273 та;
Тошкент вилояти – 67127 та;
Фарғона вилояти – 92436 та;
Хоразм вилояти – 40600 та;
Тошкент шаҳри. – 67214 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони шу йилнинг 9 декабрь ҳолатига 36 миллиондан ошди. Аҳолининг 18,1 млн нафарини эркаклар, 17,9 млн нафарини аёллар ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0