Тошкент ерусти метроси ишлаш вақти бир соатга қисқарди

© Метрополитен Дўстлик- 2 бекати
Дўстлик- 2 бекати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2022
Oбуна бўлиш
Метро темир йўлларида техник ишлар ҳамда ўрнатилган қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. “Ер усти ҳалқа йўли" йўналишида 16 декабрдан поездлар тунги соат 23:00га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Метрополитен хабар берди.
Қайд этилишича, метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишлар ҳамда ўрнатилган қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида ушбу ўзгариш амалга оширилмоқда.
“Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумотлар метрополитеннинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали берилади, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирда Тошкент метроси тонги соат 05:00 дан тунги соат 00:00 га қадар ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кунлар совиши муносабати билан метродан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони кескин ошди. 5 декабрь куни метродаги йўловчилар сони 620 минг кишини ташкил қилганди. Бу кўрсатгич ўтган ҳафтанинг бир кунига нисбатан 105 минг (21%) йўловчига кўпайди.
Янгиликлар лентаси
0