Хорижда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 9 мингдан ортиқ осори-атиқалар топилди

© Sputnik / Утарбеков / Медиабанкка ўтишАрабские и персидские рукописи IX-X веков
Арабские и персидские рукописи IX-X веков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда осори-атиқалар бўйича тўпланган маълумотларнинг илмий тавсифини жорий этиш, уларни Электрон реестрга киритиш ва қўлёзмалар реестрини нашр этиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Хорижий мамалакатларда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 9 мингдан ортиқ осори-атиқалар аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда осори-атиқалар бўйича тўпланган маълумотларнинг илмий тавсифини жорий этиш, уларни Электрон реестрга киритиш ва қўлёзмалар реестрини нашр этиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
"Бугунги кунга қадар дунёнинг 40 мамлакатида сақланаётган 9 мингдан ортиқ уй-рўзғор буюмлари, археологик топилмалар, Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид турли заргарлик буюмлари, қўлёзмалар, ҳужжатлар, тўқимачилик буюмлари, чолғу асбоблари ҳақида маълумотлар жамланган. Ушбу бойликларнинг 44 фоизини қўлёзмалар ташкил этгани учун уларни ўрганиш ва тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда", - дейилади агентлик хабарида.
2022 йилда хорижий мамлакатларда сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид қўлёзмаларни аниқлаш, ўрганиш ва нусхаларини етказиб бериш йўналишида 330 та маданият объекти – 173 та қўлёзма, 157 та музей экспонатларининг илмий тавсифи аниқланган.
Дастлабки натижаларга кўра, “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри. Том 1” (The Register of Manuscripts Located overseas concerning Uzbekistan’s cultural heritage) нашр этилди. Монографик тадқиқот ўзбек, инглиз ва рус тилларида 1000 нусхада нашр этилиб, республика ҳамда дунёнинг 40 га яқин давлатларининг илмий ва маданий муассасалари ва ташкилотларига тақдим этилган.
Агентлик ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор Роиқ Баҳодировнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида “Ҳабибуллаев А. Аждодлар мероси: АҚШдаги қўлёзмалар” асарининг биринчи нашри 2022 йилдаги яна бир илмий муваффақият бўлди. Ушбу қўлёзмалар ўзбек олимларига тегишли бўлиб, АҚШ олий ўқув юртлари кутубхоналарида сақланади.
Нашрда қуйидаги 13 та кутубхона фондларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар ўрин олган бўлиб, уларда 31 нафар олим томонидан ёзилган 123 та асарнинг 556 та қўлда ёзилган нусхаларининг илмий тавсифлари келтирилган:
Принстон университетида - 278;
Йель университетида - 140;
Мичиган университетида (Анн Арбор шаҳри) - 51;
Конгресс кутубхонаси (Вашингтон, Колумбия округи) – 27;
Колумбия университетида - 16;
Пенсильвания университетида - 15;
Гарвард университетида (Кембриж) - 13;
Миллий тиббиёт кутубхонасида (Вашингтон, Колумбия округи) - 11;
Хаверфорд коллежи, Юта университети, Стэнфорд университети, Балтимор шаҳридаги Уолтерс бадиий музейи ва Айова университети кутубхонасидан олинган 1 тадан қўлёзма маълумотлари тақдим этилган.
Нашрда Аҳмад Фарғоний, Имом ал-Бухорий, Исо ат-Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Лайс ас-Самарқандий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Маҳмуд аз-Замахшарий, Бурхониддин Марғиноний, Сауддин Ат-Тафтазоний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқаларнинг қўлёзма асарлари ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0