Кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми оширилди - "Ўзбекнефтгаз"

© ЎзбекнефтгазКунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми оширилди
Кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми оширилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекнефтгаз 4 та янги қудуқда бурғулаш ва яна 1та қудуқда мукаммал таъмирлаш ишларини якунлади.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Бухоро вилояти ва Мўйноқ туманидаги конларда 5та қудуқни ишга қўшиш натижасида кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми 1,3 миллион куб метр оширилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" маълум қилди.
1-14 декабрь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ 4та янги қудуқда бурғулаш ва яна 1та қудуқда мукаммал таъмирлаш ишларини якунлаган. Бунинг натижасида кунлик газ қазиб чиқариш 1,3 млн куб метрга оширилди.
Қуйидаги конларда табиий газ қазиб чиқаришга эришилди:
Муборак регионидаги “Янги Алат” конидаги 2 ва 3-сонли қудуқларида кунлик 600 минг куб метр;
Устюрт регионидаги “Қуйи Шарқий Бердах” конидаги 4-,10 ҳамда “Қуйи Сургил” конидаги 21-сонли қудуқларида кунлик 700 минг куб метр.
Маълумот учун, “Янги Алат” кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган. “Қуйи Шарқий Бердах” ва “Қуйи Сургил” конлари ўтган йили йилда очилган бўлиб, улар Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0