Янги йил муносабати билан қўшимча “Афросиёб” поезди қатновлари йўлга қўйилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфросиаб
Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
Oбуна бўлиш
Янги йил муносабати билан қўйилган қўшимча қатновлар жадвали маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. “Тошкент — Самарқанд — Тошкент” йўналишида қўшимча юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент — Самарқанд — Тошкент” йўналишида 2022 йилнинг 26 декабрь кунидан ва 2023 йилнинг 8 январь кунигача юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездининг қўшимча 14 та қатновлари йўлга қўйилди.
Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:06 — Тошкент 13:16;
768-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
Аввалроқ Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент – Термиз – Тошкент” ва “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилиши хабар қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0