Ўзбекистонда ноанъанавий "муносабатлар" ташвиқоти тақиқланади

© Sputnik / Алехандро Мартинез Велез / Медиабанкка ўтишЛГБТ-парад в Мадриде
ЛГБТ-парад в Мадриде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистонда порнография ҳамда бир жинслилар ўртасидаги ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб этиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонун лойиҳасида сўз боради.
Мазкур қонун лойиҳаси 50 та манфаатдор вазирлик ва идорадан келишувдан ўтказилган бўлиб, бешта моддадан ташкил топган. Ушбу қонунга илова тарзида 4 та бўлим, 14 та боб, 131 та моддадан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси тасдиқланмоқда.
Кодекснинг 54-моддасида Оммавий ахборот воситаларидан:
Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш;
давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек ёлғон ахборот тарқатиш;
агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
порнографияни, бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб этиш;
қонунга мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги белгиланяпти.
Ўз навбатида, Ахборот кодексида қуйидаги саккизта қонун ўзаро унификация қилиш орқали тизимлаштирилган:
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун;
“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонун;
“Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонун,
Болаларни уларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун;
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги тўғрисида”ги қонун;
“Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун;
“Ахборотлаштириш тўғрисида” ги қонун;
“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонун.
Ҳужжатни ишлаб чиқишда ахборот қонунчилиги Ўзбекистон қонунчилигига қисман яқин ҳисобланган МДҲ давлатлари қонунчилиги тажрибасини ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясининг Ахборот кодекси модель лойиҳаси ўрганилди.
2022 йил 14 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Frankfort” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси вакиллари, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси, ва бир қатор мутасадди давлат органлари масъуллари ҳамда халқаро ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий ОАВ мутахассислари иштирокида Ахборот кодекси лойиҳасининг дастлабки варианти тақдимоти ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Россияда “ЛГБТ ташвиқотини” тақиқловчи қонун қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, “ЛГБТ ташвиқоти” учун фуқароларга 400 000 рубль, юридик шахсларга эса 5 миллион рублгача жарима белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0