Футзал: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

© Спортни ривожлантириш вазирлигиЎзбекистон жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди
Ўзбекистон жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Кеча, Тошкент халқаро аэропортида бронза медали совриндорлари тантанали кутиб олинди.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Эшитишда нуқсони бор спортчилар ўртасида ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 6-16 декабрь кунлари 21 ёшгача бўлган эшитишда нуқсони бор спортчилар ўртасида футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Ушбу мусобақада дастлаб жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда кучлилар аниқланди.Ўзбекистон терма жамоаси ҳам гуруҳда кучли ўйин кўрсатиб плей оффга йўл олди.
Чорак финалда футзалчилар саудияликларни 11:2 ҳисобида мағлуб этишди. Улар ярим финалда Эрон футзал терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйишди. 3-ўрин учун кечган баҳсда спортчилари мезбон Малайзия жамоасини мағлубиятга учратишди.
© Спортни ривожлантириш вазирлигиЎзбекистон жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди
Ўзбекистон жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Ўзбекистон жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди
Кеча, Тошкент халқаро аэропортида бронза медали совриндорлари тантанали кутиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0