https://sputniknews.uz/20221219/abay-30848257.html
Тошкентда буюк қозоқ ёзувчиси Абай ижодига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда
Тошкентда буюк қозоқ ёзувчиси Абай ижодига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қозоқ ёзувчиси ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абай. “Қардош халқлар мероси” кўргазмаси очилди. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T11:12+0500
2022-12-19T11:12+0500
2022-12-19T11:13+0500
маданият
тошкент
қозоғистон
ўзбекистон
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30847843_0:257:2727:1791_1920x0_80_0_0_81fdf43d0a6392934e0780e9a6430db9.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида қозоқ ёзувчиси ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абай. “Қардош халқлар мероси” кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Кўргазманинг тантанали очилишида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов, “Жидебай-Борили” директори Турдикул Шанбай ва Тасвирий санъат галереяси директори Камола Акилова иштирок этишди.Ўз навбатида Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Ўзбекистон томонига кўргазмани ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари” ўтказилиши ҳақида хабар қилинган эди. Кўргазма 19-30 декабр кунлари бўлиб ўтади.Маълумот учун, Абай 1845 йилда Қозоғистоннинг Семей вилоятига қарашли Аякўз туманининг Қорауй овулида бой хонадонда туғилган. Шоирнинг асл исми Иброҳим бўлиб, онаси Улжон ва отасининг онаси Зийрак момо томонидан эркаланиб, Абай деб чақирилган. Кейинчалик бу ном шоирнинг тахаллусига айланган.Абай ўз ижодида Яссавий, Навоий, Фузулий анъаналарини давом эттирган. У Навоийни ўзининг буюк устози деб билган. Абай "Искандар", "Масъуд" достонлари, "Қоракўз" фалсафий дидактик асари, "Қиш", "Бургутчи", "Куз" каби шеърлари, "Азим қиссаси" достони, "Нақлия сўзлар" (44 ҳикоятдан иборат) мажмуаси ва бошқа асарлар муаллифи ҳисобланади.
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30847843_0:2:2727:2047_1920x0_80_0_0_0bf12a02285b2c80c842361e9760f3d8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
маданият, тошкент, қозоғистон, ўзбекистон, кўргазма
маданият, тошкент, қозоғистон, ўзбекистон, кўргазма
Тошкентда буюк қозоқ ёзувчиси Абай ижодига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда
11:12 19.12.2022 (янгиланди: 11:13 19.12.2022) Қозоқ ёзувчиси ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абай. “Қардош халқлар мероси” кўргазмаси очилди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида қозоқ ёзувчиси ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абай. “Қардош халқлар мероси” кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Кўргазманинг тантанали очилишида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов, “Жидебай-Борили” директори Турдикул Шанбай ва Тасвирий санъат галереяси директори Камола Акилова иштирок этишди.
“Бу воқеа Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Ишончимиз комилки, бугун ўз эшикларини очаётган кўргазма буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг инсонварпарлик анъаналарини сақлаб қолган Абай ижодини янада яхшироқ англашга имкон беради. Унинг халқлар тинч-тотувликда яшашлари кераклиги, Шарқ ва Ғарб ҳамжиҳатлиги ҳақидаги ғоялари бугунги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган”, - деди Абдуҳакимов очилиш маросимида.
Ўз навбатида Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Ўзбекистон томонига кўргазмани ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди.
“Алишер Навойи ва Абай ижоди – нафақат туркий, балки умуминсоний қадриятларни мужассамлаштирувчи буюк мерос. Гарчи ҳар икки мутафаккир турли вақтларда яшаб ижод қилишган бўлсада, уларни инсонпарварликка интилиш ва назмдаги ислоҳотчилик руҳи бирлаштириб туради. Улар икки қардош халқларнинг маънавий арконларидир”, - дея таъкидлади Абаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари” ўтказилиши ҳақида
хабар қилинган эди. Кўргазма 19-30 декабр кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Абай 1845 йилда Қозоғистоннинг Семей вилоятига қарашли Аякўз туманининг Қорауй овулида бой хонадонда туғилган. Шоирнинг асл исми Иброҳим бўлиб, онаси Улжон ва отасининг онаси Зийрак момо томонидан эркаланиб, Абай деб чақирилган. Кейинчалик бу ном шоирнинг тахаллусига айланган.
Абай ўз ижодида Яссавий, Навоий, Фузулий анъаналарини давом эттирган. У Навоийни ўзининг буюк устози деб билган. Абай "Искандар", "Масъуд" достонлари, "Қоракўз" фалсафий дидактик асари, "Қиш", "Бургутчи", "Куз" каби шеърлари, "Азим қиссаси" достони, "Нақлия сўзлар" (44 ҳикоятдан иборат) мажмуаси ва бошқа асарлар муаллифи ҳисобланади.