Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз - президент

© Sputnik/Рамиз БахтияровПрезидент республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
Президент республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев бу йил мамлакат тарихида илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев давлат ш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсатини изчил давом эттиришини маълум қилди.
"Биз, бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқдик. Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда. Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баравар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди. Биз иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз. Ҳар бир рақам ортида машаққатли меҳнат ётибди", — деди президент Олий Мажлисга мурожаатида.
Янгиликлар лентаси
0