Тадбиркорлар учун солиқлар ҳудуднинг шароитидан келиб чиқиб белгиланади

© Pexels / Olia DanilevichНалоги
Налоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
Республикадаги 20 та энг оғир шароитли туманларда тадбиркорлар учун солиқлар 1 фоиз бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Эндиликда тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун, солиқ ставкалари ҳар хил бўлади, деди президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаати чоғида.
Давлат раҳбарига кўра, республикадаги 20 та энг оғир шароитли туман учун:
айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгилаймиз;
мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди;
якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги солиқларни тўлашдан озод этилади.
Худди шундай, бошқа тоифадаги туманларда кредитларга пасайтирилган фоиз ставкаларини қўллаш, инфратузилма харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш каби бир қатор енгилликлар берилади.
“Бюджет харажатлари, аҳоли ва тадбиркорлар олдидаги мажбурият-ларимизни қисқартирмаган ҳолда, бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишларни давом эттирамиз”, - деди президент.
Йил якунида президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - мамлакат ҳаётида муҳим воқеадир.Мурожаатномада йилнинг асосий кўрсаткичлари, эришилган ютуқлар ҳамда олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар белгилаб олинади. Шунингдек келаётган янги йилнинг номи ҳам эълон қилинади.
Ўзбекистонда ҳар бир йилни ҳаётнинг маълум бир соҳасига бағишлаш анъанаси 1997 йилдан буён амалга оширилиб келинмоқда.
Шавкат Мирзиёев ушбу анъанани 2018 йилдан буён давом эттириб келмоқда. Ўтган йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, инвестициялар ҳамда ижтимоий ривожланиш, илм-фан ва рақамли иқтисодни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон манфаатларини таъминлашг ва маҳаллани мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадлар қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0