Армияга янги қўшин бўлинмалари керак - Шойгу

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу, архивное фото
Министр обороны РФ Сергей Шойгу, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазири махсус операция тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Россия Армияси таркибида янги бўлинмалар ташкил қилиш ва айрим бўлинмаларни қайтадан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Херсон ва Запорожье вилоятларида, жумладан, учта мото-ўқчи дивизионлар, Карелияда эса янги армия корпусини шакллантириш зарур, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Мудофаа вазирлигининг якуний коллегиясида.
"Учта мото-ўқчи дивизия, жумладан Херсон ва Запорожье вилоятларида қўшма кучлар таркибида, шунингдек, Карелияда янги армия корпусини ташкил этиш керак", - деди вазир.
Бундан ташқари, “Ғарбий, Марказий, Шарқий ҳарбий округларда ва Шимолий флотда еттита мото-ўқчи дивизияларни еттита мото-ўқчи бригадалар этиб қайта ташкил этиш зарур”, - деди армия генерали.
"Ҳаво-десант кучларида қўшимча равишда иккита ҳаво-десант-ҳужум бўлинмасини шакллантириш керак", - дея қўшимча қилди Сергей Шойгу.
Янгиликлар лентаси
0