Геосиёсий рақиблар Россияга қарши қўлига илинган ҳамма нарсани ишлатишди - Путин

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб Россияга қарши ҳамма нарсадан фойдаланди: террорчилар ва мия ювиш технологияси ва бошқалар.
ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Геосиёсий рақиблар Россияга қарши қўлидан келган барча воситалардан фойдаланишди, жумладан “мия ювиш” технологияларидан ҳам, деди Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги якуний мажлисида.
"Бизнинг геосиёсий рақибларимиз қўлга илинадиган ҳамма нарсадан фойдаланишди. Мен ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, лекин барибир айтаман, улар ўз мақсадлари учун ҳар қандай ёлғондан фойдалана бошладилар. Улар дунё мамлакатларида "мия ювиш" билан шуғулланишди. Айниқса постсовет республикаларида ва биринчи навбатда Украинада. Улар бу ишни жуда муваффақиятли амалга оширдилар, чунки бунга яхшигина асос бор эди. Ахир совет даврида Ғарбда бутун бошли институтлар ушбу йўналишда ишлаган”, — деди Путин.
"СССР парчаланганидан сўнг Россия "цивилизациялашган" дунёнинг бир қисмига айланмоқчи бўлган эди, бироқ у бизни ҳеч ким кутмаган эди. Ғарб бир томондан "Ал-Қоида*" террорчилик ташкилотини мутлақ қоралаб турса-да, иккинчи томондан Россия ичидаги террорчиларни қўш қўллаб рағбатлантирди ва қўллаб-қувватлади", - деди Путин.
"Аммо Кавказ халқларига раҳмат, чечен халқига раҳмат, ҳарбийларимизнинг қаҳрамонлиги туфайли биз тарихимизнинг машаққатли давридан, мураккаб синовлардан ўтиб олдик ва шу билан бирга ўзимизни мустаҳкамладик", - деб таъкидлади Путин.
Россия президенти айтишига кўра, стратегик душманлар асрлар давомида Россияни парчалаш, заифлаштиришни мақсад қилиб келган.
"Мен бир неча бор айтганман ва ҳатто мақолаларимда ҳам ёзганман, бизнинг стратегик рақибларимиз асрлар давомида мамлакатимизни парчалаш ва заифлаштиришни, бирдамликни бузишни мақсад қилган. Бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ. Улариннг хаёлича "жуда катта мамлакат кимгадир таҳдид солади", шунинг учун удан бироз "чимдимлаб олиш, парчалаш керак". Доимо, эсда тутинг, асрлар давомида, қаерга қараманг, доимо шундай мақсад қўйилган", - деди Путин Мудофаа вазирлиги бошқарув кенгаши йиғилишида.
Янгиликлар лентаси
0