Россия ва Ҳиндистон ўзаро савдода доллар ва евродан узоқлашмоқда – ТИВ

© PixabayДоллар и евро
Доллар и евро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Дипломатнинг айтишича, савдо операцияларида қолган номутаносиблик масаласини тўлиқ ҳал қилиш зарур.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия ва Ҳиндистон ўзаро савдода доллар ва евродан тубдан узоқлашмоқда. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига Россия ТИВ иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди.
“Биз доллар ва евродан тубдан узоқлашяпмиз, миллий валюталарга ўтишимиз керак”, деди у.
Бироқ, дипломатнинг қўшимча қилишича, тўлақонли ўтиш учун савдо операцияларида қолган номутаносиблик масаласини тўлиқ ҳал қилиш зарур.
“Ҳиндистон ҳали ҳам биздан сотганидан кўра кўпроқ сотиб олади, беш баравар кўп. Мутахассислар бу борада ишламоқда, оқилона муроса изламоқда. Лекин ўтиш керак”, деди Кабулов.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин VII Шарқий иқтисодий форумида сўзлаган нутқида мамлакатларнинг доллар, евро, фунт стерлингга бўлган ишончи аста-секин йўқолаётгани ва бу валюталардан фойдаланишдан воз кечишаётгани ҳақида гапирган эди.
Янгиликлар лентаси
0