АҚШ Сенати Зеленскийга ваъда қилинган ёрдамни ажратиш бўйича овоз беришни тўхтатиб қўйди

© AFP 2023 / MANDEL NGANПрезидент Украины Владимир Зеленский выступает перед Конгрессом США 21 декабря 2022 года.
Президент Украины Владимир Зеленский выступает перед Конгрессом США 21 декабря 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Молиявий пакетга овоз бериш республикачи сенатор таклифи рад этилгач тўхтаб қолган.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. АҚШ Сенатида Киевга 45 миллиард долларлик ёрдам пакети бўйича овоз бериш президент Владимир Зеленскийнинг Вашингтондаги нутқидан бир неча соат ўтиб кечиктирилди, деб ёзмоқда "Bloomberg".
Агентлик маълумотларига кўра, Сенат кечқурун Украинага ёрдамни ўз ичига олган жами 1,7 триллион долларлик харажатлар пакетини тасдиқлаш масаласини овозга қўйиши кутилган эди.
“Демократлар республикачи сенатор Майк Лининг АҚШ жанубий чегарасини кесиб ўтишда коронавирус чекловларига риоя қилиш учун қўшимча маблағ талаб қиладиган тузатиш киритиш таклифини рад этганидан кейин бу режа кечиктирилди”, - дейилади хабарда.
Агентликнинг таъкидлашича, вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши харажатларни тақсимлаш бўйича асосий қарорларни кейинги йилга қолдиради. Бу Республикачилар партиясига харажатларни камайтириш ва эҳтимол Украинага ёрдамни қисқартириш имкониятини беради.
Январь ойидан АҚШ Конгресси янги таркибда ишлай бошлайди: республикачилар Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритди, демократлар Сенат устидан назоратни сақлаб қолди.
Қайд этиш керакки, республикачилар аллақачон Украинага ёрдам кўрсатилиши устидан назоратни кучайтиришлари ҳақида огоҳлантирган. Ноябрь ойида улар бунинг учун ажратилган маблағларни текшириш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этишди. Вакиллар палатасидаги республикачилар етакчиси Кевин Маккартиниг айтишича, у Киевга ёрдам беришга қарши эмас, лекин у ўнлаб миллиард долларлар аудитсиз ва ҳисобдорликсиз “очиқ чек” шаклида ажратилиш амалиётининг давом этишига йўл қўймайди.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.
Янгиликлар лентаси
0