Бугун тоғли ҳудудларда қор ёғади – Ўзгидромет

© Ташкентское областное управление по экологии и охране окружающей средыЧаткальский государственный биосферный заповедник
Чаткальский государственный биосферный заповедник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат +2-7 даража илиқ, шимолда -3 даража совуқ +2 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3-5 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат - 0-5 даража совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0