Мишустин 2023 йил бошида Марказий Осиёга бориши мумкин – Россия ТИВ

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишМихаил Мишустин, архивное фото
Михаил Мишустин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати раҳбари Марказий Осиё мамлакатларига ишчи сафари билан боришни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин 2023 йил бошида Марказий Осиёга сафар қилиши мумкин, деди Россия ТИВ ҳузуридаги МДҲ давлатлари учинчи департаменти директори Александр Стерник. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Кейинги йилнинг бошида ҳукуматимиз раҳбарининг минтақага ташрифи режалаштирилган, у ерда ҳам ўзаро манфаатли шартномалар, ҳам янги йўналишлар, халқаро транспорт йўлаклари ҳақида суҳбат давом этади”, - деди у “Валдай” мунозара клубида.

Стерникнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари ҳам Россия, ҳам минтақадаги бошқа йирик ўйинчилар билан тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатишга интилмоқда.
“Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар бир йил аввалгидек фаол эмас, деган тезис билан баҳслашган бўлардим. Қуруқ статистик маълумотларни оладиган бўлсак ҳам, 2021 йилда олий ва юқори даражадаги 57 га яқин ташриф, учрашув ва мулоқотлар бўлганига эътибор қаратишимиз мумкин. Бу йил қарийб 10 тага кўпроқ – 66 та”, - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин 1-2 декабрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишида иштирок этди. Шунингдек, у Самарқандда Ўзбекистон - Россия бизнес-форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқди.
Янгиликлар лентаси
0