https://sputniknews.uz/20221223/ozbekiston-2023-yilda-qozogiston-va-rossiyadan-300-ming-tonnadan-neft-sotib-oladi-30991088.html
Ўзбекистон 2023 йилда Қозоғистон ва Россиядан 300 минг тоннадан нефть сотиб олади
Ўзбекистон 2023 йилда Қозоғистон ва Россиядан 300 минг тоннадан нефть сотиб олади
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда Ўзбекистон эҳтиёжи учун иссиқлик электр станцияси қурилади. 23.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-23T11:52+0500
2022-12-23T11:52+0500
2023-04-05T18:42+0500
сиёсат
нефть
ўзбекистон
қозоғистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/17/30990879_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_6115dfb15e67f1367f47de2b284291b9.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирликлари ҳамда компаниялари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.Шунингдек, 300 минг тонна Россия нефтининг Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига транзитини 2023 йилда амалга ошириш бўйича қиймати 9 млн долларлик келишув ҳам имзоланди.Бошқа бир шартнома билан табиий газнинг ўзаро транзитини амалга ошириш, мавжуд ер ости газ омборларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, шунингдек, газ узатиш тизимини ривожлантиришга келишилди.Бундан ташқари, Қозоғистонда қуввати 2000 МВтгача бўлган замонавий кўмир иссиқлик электр станциясини қуриш ва ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистон истеъмолчиларига етказиб бериш бўйича лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди. 2023 йилда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади.Кимё саноатида ҳам фосфат ва мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича “Казфосфат” компанияси ва “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида 1,3 миллиард долларлик кенг кўламли лойиҳага старт берилди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/17/30990879_68:0:1133:799_1920x0_80_0_0_ba98a256de60575e41400e6a71859a79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, нефть, ўзбекистон, қозоғистон, россия
сиёсат, нефть, ўзбекистон, қозоғистон, россия
Ўзбекистон 2023 йилда Қозоғистон ва Россиядан 300 минг тоннадан нефть сотиб олади
11:52 23.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Қозоғистонда Ўзбекистон эҳтиёжи учун иссиқлик электр станцияси қурилади.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирликлари ҳамда компаниялари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабарига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонга 300 минг тонна Қозоғистон нефти ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қиймати 150 млн долларлик келишув имзоланган. Ушбу келишув доирасида нефть етказиб бериш ҳажмини йилига 3 миллион тоннага етказиш бўйича ҳам ишлар ишлар олиб борилади.
Шунингдек, 300 минг тонна Россия нефтининг Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига транзитини 2023 йилда амалга ошириш бўйича қиймати 9 млн долларлик келишув ҳам имзоланди.
Бошқа бир шартнома билан табиий газнинг ўзаро транзитини амалга ошириш, мавжуд ер ости газ омборларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, шунингдек, газ узатиш тизимини ривожлантиришга келишилди.
Қозоғистоннинг “ҚазақГаз” компанияси ва Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси икки давлат ҳудудларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Англашув меморандуми тузди. Меморандум доирасида қўшма ишчи гуруҳлар томонидан 2023 йил 1 майгача аниқ таклифлар тайёрланади.
Бундан ташқари, Қозоғистонда қуввати 2000 МВтгача бўлган замонавий кўмир иссиқлик электр станциясини қуриш ва ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистон истеъмолчиларига етказиб бериш бўйича лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди. 2023 йилда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади.
Кимё саноатида ҳам фосфат ва мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича “Казфосфат” компанияси ва “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида 1,3 миллиард долларлик кенг кўламли лойиҳага старт берилди.