Фуқаролар ЯИДХП орқали энг кўп қайси хизматдан фойдаланишмоқда

© Depositphotos.com / DimaberkutРуки над клавиатурой
Руки над клавиатурой  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилда аҳоли my.gov.uz орқали болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш хизматини олган.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (АКТ) жорий йилда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП - my.gov.uz) орқали кўпроқ қайси хизматдан фойдаланишганини маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
2022 йилда аҳоли my.gov.uz орқали энг кўп фойдаланган ТОП-3 хизматлар:
болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш (+400 минг);
кредит тарихини билиш (+267 минг);
автотранспорт ойналари тусини қорайтиришга рухсатнома олиш (+160 минг).
Тадбиркорлар томонидан энг кўп фойдаланилган ТОП-3 хизматлар:
ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли шартнома маълумотларини тизимга киритиш (+128 минг);
автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия олиш (+81 минг);
лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишга ариза бериш (+39 минг).
“Ҳозирда "Рақамли Ўзбекистон-2030" дастури ёрдамида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари ишга туширилди. Органлардан турли маълумотлар сўраш камайган. Сўнгги 2 йил давомида 70 хилдан ортиқ маълумотномалар сўраш тизими қисқарди”, - деди “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи Дилшод Мирзаев АОКАдаги матбуот анжуманида.
My.gov.uz нинг мобиль иловасида 2022 йилда 50 турдаги янги электрон давлат хизматлари жорий қилиниб, улар сони 160 тага етказилди.
Шулардан 22 тасидан рўйхатдан ўтмасдан туриб, 92 тасидан эса бепул фойдаланиш мумкин бўлди.
2022 йил давомида электрон давлат хизматларидан онлайн фойдаланишортидан аҳолининг 36 млрд.дан ортиқ маблағлари тежалишига эришилган.
ЯИДХП фойдаланувчилари сони 2022 йилда кескин ортиб, 4 миллионга етган (2022 йил бошида – 1,1 млн эди).
Янгиликлар лентаси
0