"Artel" Қирғизистон ва Тожикистонга сармоя киритмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон в сопровождении Президента Шавката Мирзиёева посетил завод "Artel" в Ташкенте
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон в сопровождении Президента Шавката Мирзиёева посетил завод Artel в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Oбуна бўлиш
2020 йилда қўшни давлатлардан фақат Ўзбекистон Қирғизистондаги лойиҳаларга сармоя киритган.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг "Artel" компанияси сўнгги йилларда қўшни давлатлардаги қўшма корхоналарга катта миқдорда сармоя киритган Қозоғистонни ҳисобга олмаганда, Марказий Осиёдаги ягона инвесторга айланди. Бу Евроосиё тараққиёт банкининг 2022 йил учун ўзаро инвестициялар бўйича ҳисоботидан маълум бўлди.

“Ўзбекистоннинг "Artel" электр жиҳозлари ишлаб чиқарувчиси 2019-2020-йилларда Тожикистонда қўшма корхонанинг биринчи босқичи қурилишига 5 миллион доллар сармоя киритган, қўшни Қирғизистонда ҳам паритет асосда завод ташкил этган, уни яратишга 2018 йилда 1 миллион доллар сармоя киритилган”, — дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга, 2020 йилда қўшни давлатлардан фақат Ўзбекистон Қирғизистондаги лойиҳаларга сармоя киритган – Тожикистон ва Туркманистондан тўғридан-тўғри сармоя киритилмаган. Ўзбекистоннинг Қирғизистонга киритган сармояси 1 миллион долларни ташкил этган.
Шу билан бирга, Россия постсовет давлатлари орасида асосий трансчегаравий инвестор бўлиб қолмоқда - ўтган йилнинг биринчи ярмида унинг улуши МДҲнинг ўзаро инвестицияларининг 79,2 фоизини ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг бошидан буён Ўзбекистондан Россияга олиб келинаётган маиший техника ва электроника маҳсулотлари тури ва сони ошди. Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон Россияга 100,5 мингта телевизор, 31,7 та кир ювиш машиналари, 16,8 та мобиль телефон, 6,9 та газ плитаси, 5,5 мингта кондиционер экспорт қилди.
Янгиликлар лентаси
0