МДҲ мамлакатлари раҳбарлари Санкт-Петербургдаги Рус музейида бўлишди – видео

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе второго дня неформального саммита СНГ в Санкт-Петербурге
Президент РФ В. Путин принял участие в работе второго дня неформального саммита СНГ в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари музейдаги кўргазмаларни кўздан кечиришди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо мамлакатлар раҳбарлари Санкт-Петербургдаги Давлат рус музейида бўлишди.
Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари Михайлов саройида жойлашган ўтмишга қаратилган экспозицияларнинг асосий қисмини кўздан кечиришган.
Хусусан, давлат раҳбарлари Карл Брюллов, Иван Айвазовский, Фёдор Бруни суратларини томоша қилишган.
Давлат рус музейи 1898 йилда очилган ва дунёдаги энг йирик рус санъати музейи саналади. У ерда 400 мингдан зиёд экспонатлар кўргазмага қўйилган. Улар X асрдан XXI асргача бўлган турли буюм ва суратларни ўз ичига олади.
26 декабрь куни Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашди.
Янгиликлар лентаси
0