МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ўтказиш бўйича таклифлар кўпайди

© Sputnik"Фикрлар парвози" Республика кўргазмаси
Фикрлар парвози Республика кўргазмаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Oбуна бўлиш
Марказий кўргазмалар залида "Фикрлар парвози" республика кўргазмаси очилди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ўтказиш учун таклифлар кўпайди. Бу ҳақда Бадиий академия раиси Акмал Нур Тошкентда очилган академиклар кўргазмасида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг 25 йиллиги муносабати билан Марказий кўргазмалар залида Бадиий академия академикларининг "Фикрлар парвози" (Полёт мыслей) республика кўргазмаси очилди.
Унда Бадиий академиянинг ҳақиқий ва фахрий аъзоларининг ижодий ишлари, асосан Мустақиллик даврида яратилган янги картиналар, тасвирий ва амалий-безак санъатининг классик намуналарига айланган асарлар ретроспективаси ўрин олган.
Бадиий академия раиси Акмал Нурнинг сўзларига кўра, ҳозирда Бадиий академия ҳақида мутахассислар томонидан махсус альбом тайёрланмоқда. Келгуси йилда ушбу альбомнинг катта тақдимоти бўлиб ўтади.
© SputnikАкмал Нур
Акмал Нур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Акмал Нур

“Охирги йиллар Россия, Беларусь, МДҲ мамлакатлари томонидан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ўтказиш учун таклифлар кўпайган. Биз 2023 йилда Қозоғистон давлатининг кўргазмасини ўтказишни режалаштириб турибмиз”, - дейди академик.

Кўргазмада В.Бурмакин, С.Рахметов, С.Абдуллаев, Х.Сатторов, В.Хапов, М.Қаюмов ва бошқа 40 нафарга яқин академикларнинг 300 дан ортиқ асарлари намойиш этилди.
Шунингдек, халқаро нуфузли кўргазмаларда иштирок этган картиналар ҳам тақдим этилди.
Кўргазма ўз ишини 2023 йил 15 январга қадар давом эттиради.
© Sputnik
Фикрлар парвози Республика кўргазмаси  - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© Sputnik
Фикрлар парвози Республика кўргазмаси  - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© Sputnik
Фикрлар парвози Республика кўргазмаси  - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© Sputnik
Фикрлар парвози Республика кўргазмаси  - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© Sputnik
Фикрлар парвози Республика кўргазмаси  - Sputnik Ўзбекистон
5/5
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Янгиликлар лентаси
0