Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш ИИВга ўтказилади

© Depositphotos.com / peshkovaВодитель за рулем автомобиля
Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш ваколати олиб қўйилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш Ички ишлар вазирлигига ўтказилади. Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида буни назарда тутувчи қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Илгари бу иш билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси шуғулланган.
Ўрганишларнинг кўрсатишича, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида ҳам мавжуд бўлган камчиликлар автомобиль йўлларида турли қоидабузарликлар ва ўлим билан тугаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилишига сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, қонун билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида фаолиятни лицензиялаш учун тўланадиган давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида белгиланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0