Ўзбекистонда яна 3 та Россия олийгоҳи филиали очилиши кутиляпти – Мальгинов

© Sputnik / Дильшода РахматоваДиректор Департамента МИД России по работе с соотечественниками Олег Мальгинов
Директор Департамента МИД России по работе с соотечественниками Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия хорижий университетларнинг Ўзбекистондаги филиаллари сони бўйича етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. 2023 йилда Ўзбекистон Россия Давлат гуманитар университети, Москва давлат геодезия ва картография университети ва Шимолий-Кавказ федерал университетининг филиаллари очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов 2022 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Икки томонлама ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларидан бири сифатида Россия-Ўзбекистон таълим соҳасидаги алоқаларга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Россия ҳар йили ўзбекистонлик талабалар учун Россия университетларида таълим олиш учун ажратиладиган бюджет квоталари сонини изчил ошириб боряпти – 2023 йилда бу кўрсаткич 800 ўрингача ошади”, - дейди элчи.

У бугунги кунда Ўзбекистон Россия ОТМларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони бўйича (50 мингдан зиёд) етакчилардан бири эканини эслатди.
Дипломат яна бир муҳим жиҳат – бугунги кунда республикани тарк этмасдан Россия стандарлари бўйича таълим олиш учун шароитлар яратилаётганини қўшимча қилди
“Хорижий университетларнинг Ўзбекистондаги филиаллари сони (14) бўйича Россия етакчилик қилмоқда. 2022 йилда республикада фаолият юритаётган 12 та филиалдан ташқари, Тошкентдаги Санкт-Петербург давлат университети ва Жиззахдаги Қозон (Волгабўйи) федерал университетининг филиаллари очилди”, - дейди Мальгинов.
Янгиликлар лентаси
0