Россиянинг Ўзбекистонга киритган инвестицияси миқдори ошди

© AFP 2023 / ALEXANDER NEMENOVМонета номиналом в один рубль, фото из архива
Монета номиналом в один рубль, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Ўзбекистонга МДҲ давлатларидан келаётган жами инвестициялар қарийб икки баравар ошди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистонга киритган инвестицияси сўнгги олти йилда 2,1 баробар ошди. Бу Евроосиё тараққиёт банкининг 2022 йил учун “Ўзаро инвестициялар мониторинги” ҳисоботида келтирилган.
Шунингдек, республикага МДҲ давлатларидан жами инвестициялар қарийб икки баравар ошди. 2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ўзаро инвестицияларнинг умумий ҳажмидаги улуши 20,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 11,7 фоизни ташкил этганди.
ЕТБ мутахассислари бу ўсишни инвестиция муҳитининг яхшилангани ва республика иқтисодиётининг ривожланиши билан изоҳламоқда.
МДҲнинг асосий инвестори Россия бўлиб, жорий йилда унинг тўғридан-тўғри сармоядаги улуши 79,2 фоизни ташкил этди. Қозоғистон ва Озарбайжон иккинчи ва учинчи ўринларда – уларнинг улуши мос равишда 9,5% ва 8,4%.
Ҳамдўстлик мамлакатлари, асосан, нефть ва табиий газ, металл рудаларини қазиб олиш, шунингдек, қуруқлик ва қувур транспорти фаолиятига сармоя киритган.
Россия Ўзбекистоннинг асосий инвестициявий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикадаги капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмининг 20% ​​дан ортиғи Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келади.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами инвестициялар ҳажми 190 триллион сўмни ташкил этди. Уларнинг 72 триллион сўми хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Хорижий инвестициялар ҳажми бўйича Россия етакчилик қилмоқда - бу умумий ҳажмнинг 21 фоизини ташкил қилади. Иккинчи ўринда Хитой – 19,9 фоиз, учинчи ўринда Туркия – 10,4 фоиз.
Россия анъанавий равишда Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади. Ҳамкорликнинг барча даврида Россиядан республикага киритилган сармояларнинг умумий ҳажми 10 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0