Тамаки сотиш ва чекиш тақиқланган жойлар рўйхати кенгайтирилади

© Sputnik / Георгий ЗимаревЗнак "Не курить"
Знак Не курить - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Вояга этмаганлар ёки ҳомиладор аёллар бор транспорт воситаларида (шу жумладан фуқароларнинг шахсий транспорт воситаларида) тамаки чекиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Эндиликда тамаки маҳсулотлари, шунингдек, тамаки ва никотинни истеъмол қилиш учун воситаларни 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади. Бу сенаторлар маъқуллаган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.
Ҳужжатга билан тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича бир қанча ўзгаришлар киритилмоқда.
Унга кўра, тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотиш ва ушбу шахслар томонидан сотиб олиниши тақиқланмоқда.
Қуйидаги ҳудудларда тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади:
Савдо автоматлари ва бошқа электрон ёки механик қурилмалар орқали;
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонлари;
Электрон тижорат кўринишида сотиш.
Кўчма ва сайёр савдо йўли билан (қўл, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида);
Дорихоналарда ва болалар товарларини сотиш учун мўлжалланган биноларда.
Соғлиқни сақлаш ташкилотларида;
Таълим муассасалари;
Маданият муассасалар;
Спорт-соғломлаштириш муассасалари;
санаторийлар ва тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудуди.
Қуйидаги жойларда чекиш тақиқланмоқда:
савдо ва хизматлар кўрсатиш объектлари, шу жумладан умумий овқатланиш масканлари, клублар, дискотекаларда;
кинотеатрлар, театрлар, цирк, концерт, томоша ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;
компьютер хоналари, Интернетга уланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёки бошқа кўнгилочар жойларида;
музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва аудиторияларда;
маҳаллий ва шаҳарлараро поездлар, кемаларда, автобусларда, метро вагонларида, таксиларда, шаҳар транспортида, ҳаво кемаларида, шунингдек жамоат транспортининг бошқа турларида;
вояга этмаганлар ёки ҳомиладор аёллар бор транспорт воситаларида (шу жумладан фуқароларнинг шахсий транспорт воситаларида);
ер ости ўтиш жойларида, метро станцияларида, транспорт тўхташ ва транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида;
темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, аэропортлар, дарё портлари, метро бекатлари биноларига кириш жойларидан 15 метрдан кам масофада жойлашган очиқ ҳавода;
ёнғин хавфли жойларда, шу жумладан ёқилғи қуйиш шохобчаларида;
аэропортлар, темир йўл ва автомобиль станциялари, дарё портлари биноларида;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар биноларида;
соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, дорихоналар, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, спорт-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий-курорт ва тиббий-ижтимоий муассасаларда;
иш жойида, шу жумладан коридорлар, лифтлар, зинапоялар, вестибюллар, ҳожатхоналар, дам олиш хоналари, қўшни бинолар ва иш вақтида ходим фойдаланадиган бошқа шунга ўхшаш жойларда;
уй-жой хизматлари, меҳмонхона хизматлари, вақтинчалик яшаш ва (ёки) вақтинчалик яшаш учун хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган биноларда;
кўп қаватли уйларнинг кириш жойлари ва лифтларида, шунингдек, болалар ва спорт майдончаларида, шу жумладан маҳаллий ҳудудда жойлашганларда;
майдонларда, боғларда, пляжлар, чегара ҳудудларида.
Янгиликлар лентаси
0