Тошкент ерусти метроси ўз ишини икки соат кеч бошлайди

© Ўзбекистон темир йўллари Метрополитен
Метрополитен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
“Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида янги метро бекатларида таъмирлаш ишлари тунги белгиланган вақт оралиғида бажарилади.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. “Ер усти ҳалқа йўли” метро йўналиши ўз фаолиятини 2 соатга қисқартирди. Бу ҳақда Метрополитен хабар берди.
“Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида янги метро бекатларининг қурилиши билан боғлиқ қурилиш, таъмирлаш ишлари тунги белгиланган вақт оралиғида бажарилиши режалаштирилган.

Шу мунособат билан “Ер усти ҳалқа йўли” метро йўналишида белгиланган тартибда соат 05:00 дан эмас, балки, соат 07:10 дан поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

Ҳозирда мавжуд метро йўналишларда поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввал Тошкент метроси тонги соат 05:00 дан тунги соат 00:00 га қадар ўз фаолиятини олиб борган. 16 декабрдан мазкур йўналишдаги поездлар тунги соат 23:00га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаган.
Янгиликлар лентаси
0