2022 йилнинг энг муҳим маданий-гуманитар ютуқлари

© Sputnik/Элина БекназароваОсень в Ташкенте и Самарканде.
Осень в Ташкенте и Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Oбуна бўлиш
Sputnik мухбири йилнинг маданий-гуманитар соҳадаги энг муҳим воқеаларини жамлади.
Якунланаётган 2022 йил Ўзбекистон учун бир неча муҳим воқеалар билан ёдда қолмоқда. Мамлакатда ижтимоий, соғлиқни сақлаш, маданий ва бошқа соҳаларда ёдда қоларли ўзгаришлар рўй берди. Йил давомидаги асосий воқеалар сарҳисоби – Sputnik материалида.

Ижтимоий ҳаёт

2022 йил Ўзбекистонда жамоатчилик бир нечта масалаларда енгилликларга эришди. Тонировка ва автомобиллар импорти учун божларнинг пасайтирилиши шулар жумласидан.
© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРейд "скрытых" патрулей ДПС в Москве
Рейд скрытых патрулей ДПС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Рейд "скрытых" патрулей ДПС в Москве
Ўзбекистон одатдагидек ёз келиши билан автомобиллар ойнасини тонировка қилиш учун рухсатномалар қимматлиги борасида қизғин муҳокамалар бошланди. Июнь ойи охирига келиб, ҳукумат норозилик ва мунозараларни беэътибор қолдирмай “Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Бу қарорни жамоатчиликнинг ғалабаси деса муболаға бўлмайди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан:
автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинди;
олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари БҲМнинг 8 баравари миқдорида белгиланди.
ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлди.
Якунига етатётган йилдаги яна бир муҳим ўзгариш автомобиллар импорти учун божхона божларининг пасайтирилиши бўлди. 21 февраль куни президентнинг “Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, автомобилларни олиб киришдаги божхона тўловлари ставкалари икки босқичда пасайтирилади. Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга пасайтирилади. Гап нафақат божни, балки автомобилнинг двигатель қувватини ҳисобга олинадиган қўшимча коэффициентларни камайтириш ҳақида ҳам кетмоқда.
2023 йил 1 январдан божхона ставкаси 15 фоиз даражасида қолади, қўшимча коэффициент ҳам пасайтирилади.
Бундан ташқари, божлар фақатгина Ўзбекистон чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги автомобилларга тааллуқли бўлади (бунгача — 3 йилдан ошмаган).
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
2022 йилда қабул қилинган энг муҳим 10 та қонун

Маданият

Охирлаб бораётган йилда маданият соҳасида Ўзбекистон учун энг ёдда қоларли воқеа шак-шубҳасиз Париждаги дунёга машҳур Лувр музейида “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазманинг очилиши бўлди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ парижском Лувре открылась выставка "Великолепие оазисов Узбекистана. На пересечении караванных путей".
В парижском Лувре открылась выставка Великолепие оазисов Узбекистана. На пересечении караванных путей. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
В парижском Лувре открылась выставка "Великолепие оазисов Узбекистана. На пересечении караванных путей".
Президентлар Шавкат Мирзиёев ҳамда Эммануэль Макрон 22 ноябрь куни Лувр музейида Ўзбекистонга бағишланган кўргазмани очиб берди.
Айтиш жоизки, ушбу кўргазмага сўнгги уч йил давомида пухта тайёргарлик кўрилган эди. Лувр реставрациячилари ва маҳаллий мутахассислар бир нечта босқичдан иборат кенг кўламли тиклаш тадбирларини амалга оширди.
Луврнинг Ришелье зали ва Ислом бўлимида хронологик кетма-кетликда жойлаштирилган бешта бўлимдан иборат катта кўргазма макони яратилди. Булар – “Воҳа давлатлари ва подшоҳликлари даври: Ипак йўлидаги маданиятларнинг мулоқоти”, “Ўрта асрлар ва санъатнинг гуллаб-яшнаши”, “Марказий Осиёда исломнинг тарқалиши, маданият ва фанда Уйғониш даври”, “Ибн Синодан Чингизхонгача”, “Буюк империялар даври: Темурийлар ва Шайбонийлар”.
Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган кўргазма мамлакатнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг йирик музейларидан келтирилган 31 та буюм кўргазмадан жой олди.
Кўргазма 2023 йил 6 март кунига қадар давом этади.

Спорт

Ўзбекистонлик спортчилар 2022 йилда турли мусобақаларда иштирок этиб, кўплаб медалларни қўлга киритди. Улар орасида дзюдо, оғир ва енгил атлетика, кураш, футбол ва шахмат бўйича турли совринларни қўлга киритган спортчиларни санаш мумкин. Аммо энг ёрқин ғалабани бу йил ўзбек шахматчилар илиб кетди.
© Ёшлар ишлари агентлигиШахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон тарихда биринчи марта шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.
Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг сўнгги турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Нидерландия терма жамоасини мағлубиятга учратди. Ягона ғалаба Жаҳонгир Воҳидовга тегишли бўлди. Жаҳонгир Воҳидов Макс Вармердам билан кечган партияда Ўзбекистонга узоқ кутилган чемпионликни олиб келди.
Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган яна бир шахматчи – Нодирбек Ёқуббоев Йорден ван Форест билан кечган партияда муроса кўчасини танлади. Нодирбек Абдусатторов рақиби Аниш Кумар Гири билан, Жавоҳир Синдоров Бок Бенжаминг билан учрашувда дуррангга имзо чекди.
Ўзбекистон Нидерландия термасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, 1992 йил Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари кумуш медалларни қўлга киритганди.
Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Спорт сарҳисоби-2022: ўзбекистонлик спортчиларнинг ёрқин ғалабалари

Таълим

Таълим соҳасида ҳам Ўзбекистонда аҳамиятга молик ўзгаришлар юз берди. Шулардан бири сифатида президентнинг 7 март куни қабул қилинган “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2022/23-ўқув йилидан магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пулининг давлат томонидан тўлаб берилиши бошланганини келтириш мумкин. Яна бир ўзгариш хотин-қизларга таълим кредитини 14 фоиздан ажратиш белгиланди.
Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилди.
2022 йилда қуйидаги олий таълим муассасалари ташкил этилди:
СамДУнинг Ургут филиали ташкил этилади;
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети;
Самарқанд давлат тиббиёт университети (Самарқанд давлат тиббиёт институти негизида);
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети;
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети;
Андижон давлат чет тиллари институти;
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти;
Наманган тўқимачилик саноати институти;
Тошкент архитектура-қурилиш университет (Тошкент архитектура-қурилиш институти негизида);
Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети (Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти негизида);
“IT-Park University” рақамли университети.
Таъкидлаш жоизки, 11 та олий таълим муассасасининг ташкил этилиши йил таълим соҳаси учун анча сермаҳсул бўлганидан далолат беради.
Янгиликлар лентаси
0