Байрам кунлари метро иш вақти узайтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНа одной из станций
На одной из станций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Oбуна бўлиш
Байрам кунлари метрополитен аҳолига қай тартибда хизмат кўрсатиши маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. 31 декабрь куни Тошкентда метро одатдагидан кўпроқ ҳаракатланади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизматлари хабар берди.
Қайд этилишича, 31декабрь, шанба дам олиш куни метрополитен доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса бир соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, 2023 йил 1 – 3 январь кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Аввалроқ дам олиш кунлари Тошкентда жамоат автобуси ҳаракати қандай ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0