Ғарб санкциялари Россия иқтисодиётини тиз чўктира олмади – ОАВ

© REUTERS / Dado Ruvic / IllustrationНефтяная вышка на фоне американского и российского флага
Нефтяная вышка на фоне американского и российского флага - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Oбуна бўлиш
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Россия Федерациясининг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланишига жавобан, коллектив Ғарб “жавоб сифатида иқтисодий урушни танлади”.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ғарб давлатларининг Россияга қарши санкциялари Ғарб сиёсатчилари кутганидан ҳам барқарорроқ бўлиб чиққан Россия иқтисодиётини “тиз чўктира олмади”. Бундай баҳо Германиянинг “Deutschlandfunk” радиоси томонидан берилди.
Унинг кузатувчиларининг таъкидлашича, Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланишига жавобан, коллектив Ғарб “жавоб сифатида иқтисодий урушни танлади”, санкциялар эса “унинг қуролига айланди”.
Шу билан бирга, жорий йил натижаларига кўра, Россия иқтисодиёти улар билан “ҳайратланарли даражада моҳирлик билан курашди”. Журналистлар бу тезиснинг исботи сифатида Халқаро валюта жамғармаси 2022 йилда Россия ялпи ички маҳсулотини 9 фоиздан “атиги 3,5 фоизга” қисқартириш бўйича прогнозини қайта кўриб чиққанини келтирмоқда.
Халқаро валюта жамғармасининг сўнгги прогнозига кўра, келгуси йилда Россия ялпи ички маҳсулотининг пасайиши “атиги 2,3 фоизни” ташкил қилади.
Журналистларнинг хулоса қилишича, халқаро молиявий ва таҳлилий ташкилотлар “санкциялар Россия иқтисодиётини 2023 йилда “тиз чўктиришда” муваффақият қозонмаслигига ишонади.
Ғарб Украинадаги можаро туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва АҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди.

Мавзуга оид:

Россия Ғарб режаларини барбод қилди ва уни даҳшатга солди – ОАВ
“Ўзимизга жабр қилдик”: Австриянинг собиқ вице-канцлери Россияга қарши санкциялар ҳақида
Захарова: Россия ЕИнинг ҳар қандай санкцияларига жавоб қайтаради
Венгрия ТИВ: санкциялардан Россияга қараганда Европа кўпроқ жабр кўряпти
Янгиликлар лентаси
0