Ҳиндистонда “Док-1 МАКС” дорисини ишлаб чиқарувчи компанияга қарши суриштирув бошланди

© unsplash.com/Towfiqu barbhuiyaМедицинский сироп.
Медицинский сироп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ССВ ишчи гуруҳи олиб борган дастлабки ўрганишлар “Док-1 Макс” сиропининг этиленгликол заҳарли модда мавжудлигини кўрсатган.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ҳиндистон ҳукумати “Док-1 МАКС” дорисини ишлаб чиқарган “Marion Biotech” фармацевтика компаниясига қарши суриштирув бошлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Компания расмий вакили Ҳасан Ҳаррис ҳукумат суриштирув ўтказаётган ва унинг якунига кўра зарурий чоралар кўришини маълум қилган.
“Marion Biotech” ҳозир “Док-1 МАКС” сиропини ишлаб чиқаришни тўхтатган.
“Economic Times” нашрининг ёзишича, Ўзбекистон ҳукуматидан бу дори оқибатидан вафот этган болалар ҳақида ҳисобот сўралган.
Ўзбекистон расмий маълумотларга кўра, “Док-1 МАКС” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 19 бола вафот этган.
ССВ ишчи гуруҳи олиб борган дастлабки лаборатор ўрганишлар “Док-1 Макс” сиропининг таркибида этиленгликол мавжудлигини кўрсатган. Бу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Дори савдоси эса тўхтатилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда “Док-1 Макс”ни қабул қилгач вафот этган болаларнинг ота-онасига ҳамдардлик билдириб, ишга алоқадор барча шахслар жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур маълумот вилоят тиббиёт ходимлари томонидан вазирликдан яширилганини айтди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси "Док-1 Макс" билан боғлиқ ҳолат бўйича “Quramax medical” ва “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очган.
Янгиликлар лентаси
0