Хорижий интернет компанияларнинг Ўзбекистонга тўлаган солиғи 2 бараварга кўпайди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишОфис компании "Яндекс"
Офис компании Яндекс  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда рўйхатга олинган электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар сони ҳам каррасига кўпайган.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар шу йилнинг 11 ойида қариёб 45 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йил 1 декабрь ҳолатига электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган. 2 йил ичида уларнинг сони 2 бараварга кўпайди.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 млрд сўм солиқ тўланган, бу ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўпроқ. Бунда, тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
Meta* - 18,6 млрд сўм;
Google - 14,8 млрд сўм;
Apple - 6,2 млрд сўм;
Вooking.соm - 1,4 млрд сўм;
Netflix - 867,7 млн сўм;
Xsolla - 798,1 млн сўм;
Yandex - 445,5 млн сўм;
Paddlе.сom - 404,2 млн сўм;
LinkedIn - 234,1 млн сўм;
Adobe Systems - 180,3 млн сўм.
*Meta компанияси Россияда экстремистик ташкилот деб топилган.
Янгиликлар лентаси
0