Ўзбекистон - Қозоғистон вазирлари ҳамкорлик "йўл харитасини" имзолашди

© pexels/SevenStorm JUHASZIMRUSСтройка
Стройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2022
Oбуна бўлиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида музокара ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўратасида инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси” имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида бўлиб ўтган музокара давомида маълум қилинди.
Мулоқот давомида асосий эътибор Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича икки давлат раҳбарлари томонидан берилган топшириқларни бажаришга қаратилди.
© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигиЎзбекистон ва Қозоғистон ўратасида “Йўл харитаси” имзоланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўратасида “Йўл харитаси” имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўратасида “Йўл харитаси” имзоланди
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг барча устувор йўналишлари бўйича эришилган йирик келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томонидан мазкур ҳужжат Бош вазир томонидан имзоланади.
Шунингдек, Жамшид Ходжаев ва Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси” юзасидан келишиб олишди.
© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигиЎзбекистон ва Қозоғистон ўратасида “Йўл харитаси” имзоланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўратасида “Йўл харитаси” имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўратасида “Йўл харитаси” имзоланди
Ҳужжат энергетика, транспорт, электротехника ва кимё саноати, инфратузилмавий қурилиш, машинасозлик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида инвестициявий ва савдо ҳамкорлиги бўйича 37 та тадбирни ўз ичига олади.
Йўл харитаси қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни назарда тутади:
Навоий ва Тошкент вилоятларида фосфорли ва комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш (“Казфосфат” МЧШ ва “Ўзкимёсаноат” АК ҳамкорлигида);
Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қурилаётган умумий қуввати 2 ГВт гача бўлган учта янги кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр стансияларининг ёқилғи эҳтиёжларини узоқ муддатли (камида 10 йил) Шубаркўл конидаги кўмир билан таъминлаш;
BI Group компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида уй-жой, ижтимоий ва тижорат инфратузилмасини қуриш;
“Аллур компаниялар гуруҳи” АЖ иштирокида Қозоғистонда Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқариш;
Қарағанда вилоятида "Артел" маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
Чимкент шаҳрида керамик плиткалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
эрта картошка, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда мева-сабзавотларни етказиб бериш.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи кунлари икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланган эди. Савдо ва инвестиция бўйича имзоланган шартномалар миқдори 8 миллиард долларга тенг.
Шунингдек, икки мамлакат етакчилари тарихий ҳужжатлар – Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома ва Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномани имзолашди.
Янгиликлар лентаси
0