Педагоглар аттестацияси натижалари асосида тоифа сертификатлари тарқатилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2022
Oбуна бўлиш
Натижаларга кўра 132 минг 873 нафар педагог сертификат олган. Айрим ўқитувчилар эса мутахассис лавозимига мувофиқ эмас деб топилган.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Педагоглар аттестацияси натижалари асосида тоифа сертификатлари тарқатилди. Бу ҳақда Таълим инспекцияси хабар берди.
Август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган барча педагогларнинг аттестация натижалари эълон қилинди. Натижаларга кўра 132 минг 873 нафар педагогга сертификатлар тарқатилди.
Малака тоифаси берилган педагоглар:
17 709 нафарига олий малака тоифаси;
53 458 нафарига биринчи малака тоифаси;
61 705 нафарига иккинчи малака тоифаси;
9 950 нафарига мутахассис малака тоифасини бериш тўғрисида.
Шунингдек, 6182 нафар педагогга нисбатан эса мутахассис лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Педагогларнинг 80720 нафари навбатдан ташқари аттестацияда паст балл олганлиги сабабли уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмади.
Аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг сертификатлари шахсий кабинетларига юборилди.
“Барча педагогларнинг сертификатлари 29 декабрь санаси билан расмийлаштирилган ва шу санадан бошлаб кучга кирган. Сертификатлар шахсий кабинетларда доимий равишда сақланиб туради ва сертификатларни исталган вақтда юклаб олиш мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Шу билан биргаликда, ўқитувчилардан шахсий кабинетларидан малака (тоифа) сертификатларини юклаб олишда шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмасликлари сўралмоқда.
Маълумот учун, педагог кадр аттестацияда иштирок этиш учун платформа орқали рўйхатдан ўтиб мурожаат юборганда ҳар бир педагог учун мазкур платформада шахсий кабинет шаклланган. Шахсий кабинетга кириш мурожаат юборишда фойдаланилган телефон рақамига юборилган "логин ва пароль" орқали амалга оширилади.
Педагоглар аттестацияси билан боғлиқ саволларини мулоқот ботига (@uztdibot) юборишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0