Декабрда захираси 6,7 млрд куб метрдан ортиқ иккита янги газ кони очилди – “Ўзбекнефтгаз”

© Пресс-служба "Узбекнефтегаза"Специалисты предприятий АО "Узбекнефтегаз" получили новый промышленный приток природного газа с разведочной скважины №7 месторождения "Учтепа"
Специалисты предприятий АО Узбекнефтегаз получили новый промышленный приток природного газа с разведочной скважины №7 месторождения Учтепа  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
“Мойқудуқ” ва “Янги Тегирмон” конларида мос равишда 1,7 ва 5,0 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ захиралари мавжудлиги тахмин қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Бухоро вилояти ҳудудида амалга оширилган нефть ва газ геология-қидирув ишлари доирасида жорий йилнинг декабрь ойида 2 та янги – “Мойқудуқ” ва “Янги Тегирмон” газконденсат конлари очилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Мукаммал таҳлилларга таянган ҳолда “Мойқудуқ” ва “Янги Тегирмон” конларида дастлабки 1-сонли қудуқлар қисқа муддатларда мос равишда 2670 ва 2140 метр чуқурликгача муваффақиятли бурғилаб тугатилган.
Қудуқлардаги истиқболли қатламларнинг табиий газга маҳсулдорлигини баҳолаш мақсадида бажарилган синов-ўзлаштириш ишлари натижасида уларнинг ҳар биридан кунлик 150-125 минг куб метр миқдорида табиий газ маҳсулоти олиниб, “Янги Тегирмон” ва “Мойқудуқ” янги газконденсат конларининг очилишига эришилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, “Мойқудуқ” ва “Янги Тегирмон” конларида мос равишда 1,7 ва 5,0 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ ҳамда умумий 150 минг тоннадан ортиқ газ конденсати хомашёси захиралари мавжудлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қазиб чиқаришни оширишни таъминлаш мақсадида ушбу конларда навбатдаги 2-сонли қудуқларни бурғилаш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0