"Ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!": Мирзиёев Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди

© Пресс-служба Фармацевтического агентстваГлава фармацевтического агентства уволен
Глава фармацевтического агентства уволен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
Агентлик раҳбари “Док-1 Макс” препарати билан боғлиқ ҳолат ортидан ишдан олинди.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ҳукуматнинг ишлаш тизими ва услубини ўзгартириш, тармоқ ва соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, халқни рози қилиш ва одамлар турмуш сифатини юксалтириш бўйича 2023 йилги энг муҳим йўналишлар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, “Док-1 Макс” препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилган.

“Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни (Сардор Кариев – таҳр.) ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!”, - деган президент.

Расмий маълумотларга кўра, “Док-1 МАКС” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 19 бола вафот этган.
ССВ ишчи гуруҳи олиб борган дастлабки лаборатор ўрганишлар “Док-1 Макс” сиропининг таркибида этиленгликол мавжудлигини кўрсатган. Бу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Дори савдоси эса тўхтатилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда “Док-1 Макс”ни қабул қилгач вафот этган болаларнинг ота-онасига ҳамдардлик билдириб, ишга алоқадор барча шахслар жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур маълумот вилоят тиббиёт ходимлари томонидан вазирликдан яширилганини айтди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси "Док-1 Макс" билан боғлиқ ҳолат бўйича “Quramax medical” ва “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очган.
Янгиликлар лентаси
0