Биринчи январдан айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваДетский садик в Приаралье
Детский садик в Приаралье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2023
Oбуна бўлиш
2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб камайтирилади.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. 1 январдан айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади. Бу президентнинг 2022 йил 30 декабрдаги қарорида кўзда тутилган.
Таъкидланишича, 2023 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Хусусан, президент қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:
• 5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
• 4-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
• 3-тоифадаги туманларда — 30 фоиз.
Қайси туман нечанчи тоифага киритилгани билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0