Ўзбек кураши Африка ўйинлари дастурига киритилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМеждународный турнир на кубок Президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе
Международный турнир на кубок Президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Oбуна бўлиш
Кураш 2023 йил Конго Демократик Республикасида ўтказиладиган Африка ўйинлари тизимига алоҳида спорт тури сифатида киритилди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбек миллий спорти – кураш Олимпия ўйинларининг муҳим бўғини бўлган Африка ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақда “Дунё” Халқаро кураш ассоциацияси (ХКА) га таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, кураш 2023 йилнинг август ойида Конго Демократик Республикасининг Браззавиль шаҳрида ўтадиган Африка ўйинлари тизимидан алоҳида спорт тури сифатида расман жой олди.
Шу муносабат билан Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби ва техник директори Муҳаммад Ризо Носирий мазкур ўйинлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Конгога хизмат сафари уюштирди.
Ташриф давомида у Конго Ёшлар ва спорт, фуқаролик таълими вазири Хугуес Нгоуелонделе билан учрашди. Мулоқот давомида курашнинг Африка ўйинларидаги техник жиҳатларига оид масалалар муҳокама қилинди. Кураш мусобақалари учун зарур бўлган воситалар, техник талаблар ва таклифлар билдирилди.
Учрашув давомида ХКА бош котиби Ризо Носирий Африка ўйинларида кураш мусобақалари ўтадиган заллар, спортчи ва ҳакамлар, техник делегатлар учун ажратиладиган мажмуалар билан танишди.
Янгиликлар лентаси
0