Ўзбекистонликлар Россия ОТМларида бепул ўқиш учун 20 февралгача ҳужжат топшириши мумкин

© Sputnik / Алексей МайшевПриемная комиссия
Приемная комиссия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Oбуна бўлиш
Россияда бакалавриат, магистратура, ординатура ва аспирантура йўналишларида ўқиш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун аризаларни рўйхатга олиш бўйича махсус консультация ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва бошқа давлатлар абитуриентларт 20 февралгача Россиянинг етакчи олий ўқув юртларида бепул таълим олиш учун ҳужжат топширишлари мумкин. Аризалар Education in Russia (“Россияда таълим”) платформасида онлайн тарзда топширилади.
Россияда бакалавриат, магистратура, ординатура ва аспирантура йўналишларида ўқиш истагида бўлган ўзбекистонликларга ёрдам бериш мақсадида Тошкентдаги Рус уйи аризаларни рўйхатга олиш бўйича махсус консультация ташкил этади, деб хабар бермоқда “Россотрудничество” агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Маслаҳатлашув 5 январь куни соат 12:00 да бўлиб ўтади. Иштирок этиш истаги бўлганлар Рус уйи саҳифаси орқали рўйхатдан ўтиши ва тадбирга шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиб келиши керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0