Янги ташқи ишлар вазири Россия элчиси билан учрашди

© Пресс-служба Министерства иностранных делМинистр иностранных дел Узбекистана встретился с послами
Министр иностранных дел Узбекистана встретился с послами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркия ва Озарбайжон элчилари билан ҳам учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Кеча, 3 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Россиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки ва кўп томонлама шаклда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали ва уларнинг кун тартиби муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов Туркия ва Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчилари Олган Бекар ва Гусейн Гулиев билан ҳам учрашди.
© Пресс-служба Министерства иностранных делМинистр иностранных дел Узбекистана встретился с послами
Министр иностранных дел Узбекистана встретился с послами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Министр иностранных дел Узбекистана встретился с послами
Туркия элчиси билан учрашувда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, ташқи ишлар вазирлари даражасидаги Стратегик режалаштириш гуруҳи ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқиди.
Элчи Гулиев билан учрашувда эса Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасига доир масалалар кўриб чиқилди.
© Пресс-служба Министерства иностранных делМинистр иностранных дел Узбекистана встретился с послами
Министр иностранных дел Узбекистана встретился с послами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Министр иностранных дел Узбекистана встретился с послами
Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш, автомобилсозлик, нефть-кимё, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0