Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Байрамдан сўнг соғлом овқатланиш қандай бўлиши керак

© © Depositphotos / bit245правильное питание
правильное питание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос қандай қилиб байрамдан сўнг саломатликка зарарсиз овқатланиш ҳақида сўзлаб берди
Байрам дастурхонидаги кўп калорияли таомлар, салатлар тугади. Ошқозонда дискомфорт ва оғриқлар эса ҳамон безовта қилади.
Албатта, бундан кейин зудлик билан тўғри овқатланиш тартибига қайтиш керак. Шифокор-парҳезшунос Антонина Стародубованинг сўзларига кўра, авваломбор ошқозон ичак трактини зўриқтирадиган ўта тўйимли ва кўп калорияли таомлардан воз кечиш лозим.
Шу билан бирга, очлик ҳиссини сақламаслик, балки мунтазам овқатланиш тартибига риоя қилиш лозим. Қўшимча равишда сутли маҳсулотлар - кефир, йогурт ва бошқа таркибида ёғ кам бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин.
Енгил тамадди учун, албатта, мева - сабзавотлар бўлиши лозим. Уларда озуқавий тўқималар, витаминлар, минерал моддалар ва антиоксидантлар бор.
“Витамин ва антиоксидантлар эса организмнинг ташқи муҳит зарарли факторларига қарши чидамлилигини оширади. Клетчатка эса ошқозон-ичак трактининг функционал ҳолатига ижобий таъсир қилади”, - дейди шифокор.
Сабзавотлар меъёри куниги 400 граммдан кам бўлмаслиги керак.
Янгиликлар лентаси
0