Энг кўп авторақамлар сотилган ҳудудлар маълум қилинди

© Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасиАвторақамлар
Авторақамлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида харид қилинган. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистонда энг кўп авторақамларни харид қилган ҳайдовчилар улуши яна Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳайдовчиларига тўғи келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.
2022 йилда биржанинг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.
Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган.
Авторақамлар қуйидагилар томонидан харид қилинган:
Жисмоний шахслар - 91%,
Юридик шахслар - 9%.
Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса – 348,0 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5% биринчи тоифадаги авторақамлар, 8% – иккинчи, 8% – учинчи, 11% – тўртинчи, 22% – бешинчи ва 46% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Маълумот учун, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80% - Давлат бюджетига, 20% - Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Янгиликлар лентаси
0