Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -27 даражагача совийди

© Хокимият города ТашкентаЗима в Ташкенте.
Зима в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, 9-11 январь кунлари мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистонга 9 январь куни Волгабўйидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, 9-11 январь кунлари мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Баъзи жойларда 9-10 январда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича 10-15 январда аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 совуқгача, кундуз кунлари -5-8 даража совуқгача пасаяди.
Шимолда кечалари -17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда -25-27 даража совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари -5-10 совуқгача, кундуз кунлари -2-5 даража совуқ қайд этилади.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
Янгиликлар лентаси
0