Фарзанди боғчага борадиган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади

© SputnikБолалар
Болалар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2023
Oбуна бўлиш
Фарзанди боғчага бораётган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Боғчаларда ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Унга кўра, фарзанди боғчага борадиган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.

Шу муносабат билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади. Уларга ойлик тўловлар камайтирилмасдан тўлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, жорий йилнинг 11-17- январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
Янгиликлар лентаси
0