Мактаб ва боғчаларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бошланди - фото

Oбуна бўлиш
Барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштиришга мўлжалланган махсус гиламлар топширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Республика бўйича мактаб ва боғчаларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Республика бўйича мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилаётган ўқув синфхоналарида болалар билан йўл ҳаракати қоидаларига оид тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштиришга мўлжалланган махсус гиламлар топширилмоқда.

“Чорраҳа кўриниши акс этган махсус гиламлар болаларга қоидалар бўйича билим олишда кўмаклашади”, - дейилади хабарда.

Болаларга белгилар ва бошқа йўл жиҳозлари ҳақида, айнан пиёдаларга оид қоидаларни болаларга ўргатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мактаб ва боғчаларда йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи кучайтирилиши маълум қилинганди. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 1 сентябрдан “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилди.
© Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати
Боғчаларда йўл ҳаракати қоидалари ўргатилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати
Боғчаларда йўл ҳаракати қоидалари ўргатилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати
Боғчаларда йўл ҳаракати қоидалари ўргатилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати
Боғчаларда йўл ҳаракати қоидалари ўргатилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Янгиликлар лентаси
0