Олимпия ва Паралимпия захиралари янгича усулда тайёрланади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишМарафон
Марафон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳукумат Республика олимпия ва паралимпия захиралари марказидаги ўқувчилар сонини қисқартирмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ўқув марказлари фаолиятининг, шунингдек, ўқувчиларни Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича ўқув марказларига қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчиришнинг янги тартибини ишлаб чиқди.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасининг тавсиясига кўра, олимпия ва паралимпия марказларининг Олимпия ва Паралимпия коллежлари паралимпия бўлимларига умумий ўқувчи-спортчилар сонига нисбатан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар белгиланади.
2022/2023 ўқув йилида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ўқувчи-спортчилари сони 750 нафарни, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олимпия ва паралимпия марказларининг ўқувчи-спортчилари сони 600 нафарни ташкил этади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ўқувчи-спортчилари сони 600 нафарни, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олимпия ва паралимпия марказларининг ўқувчи-спортчилари сони 450 нафарни ташкил этади.
Олимпия ва паралимпия марказларида ўқувчи-спортчилар контенгенти ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қоладиган бюджет маблағлари ушбу марказлар спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлашни янада яхшилаш ва тренерларни рағбатлантириш учун йўналтирилади.
Марказга қабул квоталари ҳар бир спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан, спортчи аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб шакллантирилади.
Марказларда ўқиш жараёни 2 та босқичда: 1-босқич 5 — 11-синфлар учун Олимпия мактабларида, 2-босқич 1-2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежларида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0