Ўзбекистондаги тўртта аэропорт ноқулай об-ҳаво сабаб вақтинча ёпилди

© Uzbekistan airports Наманган халқаро аэропорти
Наманган халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Oбуна бўлиш
Соат 10:00 дан бошлаб тўртта аэропортда самолётларни қабул қилиш/жўнатиш бўйича чекловлар жорий қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Бугун ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Ўзбекистондаги 4 та аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Соат 10:00 дан бошлаб қуйидаги тўртта аэропортда самолётларни қабул қилиш/жўнатиш бўйича чекловлар жорий қилинди:
“Андижон” аэропорти - туман, кўриш масофаси 50 м;
“Наманган” аэропорти - туман, кўриш масофаси 50 м;
“Фарғона” аэропорти - туман, кўриш масофаси 400 м;
“Урганч” аэропорти - туман, кўриш масофаси 600 м.
Аввалроқ "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Намангандан Иркутск, Тошкентга учадиган рейслари бекор қилинганди. Шунингдек, UTair авиакомпаниясининг Фарғона – Москва йўналишидаги парвози кейинга қолдирганди.
Янгиликлар лентаси
0