Ўзбекистонлик тадбиркор: помидоримизнинг асосий харидори - Россия

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПомидор
Помидор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқларни экспорт ҳажми билан ўлчаса бўлади. Чунки экспорт орқали кўплаб фойдалар олинади.
Хоразм вилоятида 406 гектар майдонда гидропоника услубидаги (тупроқсиз сунъий муҳитда) иссиқхоналар ишлаб турибди. Боғот туманида 96 гектар, Янгиариқда 80, Урганч туманида 57 гектарни ташкил этади. Гурлан туманида эса 54 гектар ер майдонида қурилган.
© Пресс-служба хокимията Гурленского района Выращивание помидоров в теплице
Выращивание помидоров в теплице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Выращивание помидоров в теплице

“Гурлан экспорт” МЧЖ гидропоника услубидаги иссиқхонамиз 27 гектар бўлиб, асосан помидор, бодринг ва бақлажон етиштирилади. Бир йилда 4 миллион долларлик маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилиняпти. Ҳозирда кунига 25 тонна помидор, 20 тонна бодринг, 15 тонна бақлажон етиштирилади”, - деди тадбиркор Манзура Машарипова Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Сўнгги йилларда Гурлан туманидаги иссиқхоналарда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг кўп қисми Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда.
Иссиқхонада помидор 70-75 кунда, бақлажон 60 кунда, бодринг 45-50 кунда пишиб етилади.
“Помидорлар учун Россия асосий харидор. Сентябрь ойидан бошлаб декабргача биз экспорт ҳажмини кўпайтирамиз, шу мавсумда Россияда сабзавотлар пишиб етилиши тўхтаганлиги сабабли Ўзбекистондан экспорт қилинадиган сабзавотларга талаб ортиб боради. Январь ойининг охиридан бошлаб яна экспорт учун талаблар кучаяди”, - дейди тадбиркор.
Ҳозирда иссиқхонада кўчатлар ва гулчилик ҳам ривожлантирилмоқда, баҳор ойидан бошлаб кўчатлар ҳам Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинади.
© Пресс-служба хокимията Гурленского района Выращивание помидоров в теплице
Выращивание помидоров в теплице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Выращивание помидоров в теплице
2022 йилда Гурлан туманида иссиқхоналардан 3 млн 832 минг долларлик маҳсулотлар хорижга экспорт қилинган бўлса, унинг асосий қисми “Гурлан экспорт” МЖЧда 3 млн 660 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
“Россиянинг Новосибирск ва Москва шаҳарларида помидорларга талаб катта. Охирги пайтлар помидордан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар – томат, кетчуп, турли пасталарга ҳам эҳтиёж бўляпти. Баҳор ойидан агрологистика хизмати бўйича янги лойиҳа ишга тушади. Унда помидор маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш йўлга қўйилади. Бу, албатта, экспорт учун катта йўл очади”, - дейди Машарипова.
Гурлан туманида 2023 йил якунига қадар 45 та тадбиркор томонидан 139 гектар майдонда замонавий кўринишдаги иссиқхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.
Гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилишдаги харажат қоплаб берилади
Давлат статистика маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 1 млрд долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Россия (512,5 минг тонна) ўзбек мева-сабзавотининг асосий харидорларидан бири.
Янгиликлар лентаси
0