2022 йилда 58,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани айтилди

© Pixabay/a_roeslerЛампа накаливания
Лампа накаливания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2023
Oбуна бўлиш
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, уларнинг электр ускуналари тармоқдан ажратилган.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган йилнинг 11 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 58,4 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоевга таяниб, ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспекция” томонидан 2022 йилнинг 11 ойи давомида бу йўналишда 499 та тадбиркорлик субъектида текширувлар ўтказилиб, 133,3 миллион киловатт соат, яъни 58,4 миллиард сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
2022 йилнинг декабрь ойида ўтказилган назорат тадбирларида ҳудудлар бўйича 719 та истеъмолчи томонидан 35,5 миллион киловатт соат миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган. Бундай ҳолат туфайли энергетика тизимига 15,7 миллиард сўм қийматда зарар келтирилган.
“Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўпи Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида аниқланган”, дейилади хабарда.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, уларнинг электр ускуналари тармоқдан ажратилган. Келтирилган зарарни қоплаш юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилиб, ундириш чоралари кўрилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0